Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Экология соҳасида ҳали юқори стандартларга ўтмадик” — Нарзулло Обломуродов билан суҳбат
Экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов кесилаётган дарахтлар, “Яшил макон” дастуридаги камчиликлар, маиший ва саноат чиқиндилари, карьерлар ва хизмат машиналари каби мавзуларда Kun.uz мухбирлари саволига жавоб берди.

Марказий Осиё минтақасида, хусусан Ўзбекистонда иқлим ёмонлашаётгани, қурғоқчил ҳудудлар кўпайиб, сув танқислиги тобора сезилаётгани, иқлимий цикллар ўзгариб, ёғингарчиликлар вақти ва мавсумлар мутаносиблиги ўзгариб бораётгани, оқибатда селлар, кўчкилар, қумли бўронлар каби табиат ҳодисалари сони ортиб бораётгани ҳар биримизни ташвишга солиши шарт.
Аммо афсуски, ҳамма ҳам бу ҳақда ўйламаяпти, ҳамма ҳам бу ҳақда қайғурмаяпти. Кам сонли фаолларнинг чақириқларига эса доим ҳам қулоқ солишмаяпти. Соҳага масъуллар, қонун чиқарувчи органлар, ҳукумат ва фаоллар бир ёқадан бош чиқариб, экологиямиз ёмонлашувининг олди олиши лозим бўлган даврга етиб келдик.
Хўш, соҳага бевосита жавобгар бўлган Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бу чақириқларга қай даражада тайёр? Мавжуд ҳолатга, эҳтимолий ва воқеликка айланиб бўлган муаммоларга қўмита қандай реакция қиляпти? Дарахтлар кесилиб бўлгач, сув манбалари ифлослантириб бўлингач, Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ўлдириб бўлингач реакция кўрсатадиган ва жарима соладиган ташкилотга айланиб қолаётгандек таассурот уйғотаётган ташкилотда қандай режалар бор?
Экоқўмита раиси Нарзулло Обломуродов билан интервью уюштиришни анчадан бери ният қилиб, бунинг учун бир неча бор уриниб кўрдик, аммо айрим сабабларга кўра бу иш орқага суриб келинди. Ниҳоят, Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги дарахткесарлик билан боғлиқ шов-шувли воқеадан сўнг Экоқўм раиси биз билан учрашди. Унга ўзимиз ва жамоатчиликни қийнаётган саволларни бера олдик.
Нарзулло Обломуродов қўмита раислиги лавозимидаги ўтган фаолиятидан қай даражада қониқаётгани, халқ олдидаги ҳисобдорлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Ўзига нисбатан талабчан ва фаолиятидаги камчиликларни тан олган раис суҳбат давомида қўмита томондан амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхталиб, уларни ёритиб, халққа етказишда камчиликлар бўлганини айтиб ўтди.
Интервью давомида биз Ўзбекистондаги ҳайвонот олами, унга бўлаётган таҳдид, сув муаммолари, “Яшил макон” дастури, дарахткушлик иллати, ҳаво ва иқлим ўзгариши муаммолари борасида саволлар бердик. Шунингдек, сўнгги пайтларда интернет тармоғида пайдо бўлган ва шахсан Обломуродов обрўсига путур етказиши мумкин бўлган унинг шахсий ҳамда хизмат автомобиллари, қўмита фондидан банк депозитига қўйилган пуллар ва улардан ўзи ва қўл остидаги раҳбарлар фойдаланётгани каби миш-миш гапларга аниқлик киритишга уриндик.
Албатта, тўлиқ маълумот ва қизиқарли савол-жавоб учун видеоинтервьюни кўришни тавсия қиламиз.
Тавсия этамиз
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
Жаҳон | 07:46 / 23.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
Ўзбекистон | 20:59 / 22.08.2025
Трамп, доллар ва сўм: АҚШ валютасида пул жамғариш энди аввалгидек жозибали эмасми?
Иқтисодиёт | 20:54 / 22.08.2025
АҚШ 55 миллиондан ортиқ виза эгаларини текширади
Жаҳон | 10:08 / 22.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив оролларида куз — чегирмалар ва бонусларга эга меҳмонхоналар
Ўзбекистон | 13:00 / 26.08.2025
-
Тошкентдаги клиникада юз берган фожиа бўйича жиноят иши очилди
Жамият | 23:51 / 26.08.2025
-
Тадбиркорлар учун махсус ҳуқуқий режим ва ҳар бир маҳаллага футбол майдони – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:14 / 26.08.2025
-
2026 йилдан бошлаб Android номаълум дастурчиларнинг иловаларини блоклайди
Фан-техника | 23:10 / 26.08.2025
Мавзуга оид

23:40 / 31.03.2025
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди

21:37 / 20.02.2025
“Чўллаштириш авжида” — Бухорода 1800 дан ортиқ дарахт кўчирилаётгани танқидларга сабаб бўлмоқда

14:50 / 19.11.2024
Нарзулло Обломуродов Аграр университет ректори этиб тайинланди

15:59 / 25.07.2023