16:56 / 22.11.2021
11046

Ўзбекистонда енгил зирҳланган Qalqon автомобилларини туркум ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Мудофаа саноати мажмуаси корхоналаридан бирида яратилган Qalqon автомобили мамлакат куч ишлатиш тузилмалари ва тегишли давлат органлари вакилларидан иборат экспертлар гуруҳи ташкил этган барча амалий синовлардан муваффақиятли ўтган.

Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

Ўзбекистонда мамлакат қуролли кучлари учун мўлжалланган енгил зирҳланган Qalqon автомобилларини туркум ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Мудофаа саноати давлат қўмитаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, мудофаа саноати мажмуаси корхоналаридан бирида яратилган Qalqon автомобили мамлакат куч ишлатиш тузилмалари ва тегишли давлат органлари вакилларидан иборат экспертлар гуруҳи ташкил этган барча амалий синовлардан муваффақиятли ўтган.

«Соҳа мутахассисларининг конструкторлик ҳужжатлари асосида «нолдан» тайёрланган «Қалқон» енгил зирҳланган автомобилининг техник-тактик кўрсаткичлари ўтказилган синовлар натижасида такомиллаштирилди», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, экспертлар унинг техник-тактик кўрсаткичлари мамлакат қуролли кучлари ва халқаро стандартлар талабларига жавоб беришини тасдиқлаган.

Top