20:01 / 23.11.2021
9167

Беш мамлакат биргаликда стратегик нефть захираларидан фойдаланишга келишиб олди

Қайд этилишича, Жо Байден стратегик нефть захираларидан фойдаланиш қарорини бутун дунё мамлакатлари раҳбарлари билан маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилган.

Фото: Reuters

АҚШ Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Буюк Британия билан биргаликда стратегик нефть захираларидан фойдаланишга қарор қилди

“Президент дунё пандемиядан чиқаётган даврда таъминот муаммосини ҳал қилиш учун бутун дунё мамлакатлари билан иш олиб борди”, — дейилади Оқ уй баёнотида.

Таъкидланишича, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Буюк Британия билан биргаликда стратегик нефть захираларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Баёнотга кўра, Байден стратегик нефть захираларидан фойдаланиш қарорини бутун дунё мамлакатлари раҳбарлари билан маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилган. Вашингтоннинг билдиришича, нефть нархи муаммоси бўйича дастлабки натижалар кўзга ташланмоқда.

“Охирги бир неча ҳафта давомида нефть нархи 10 фоизга пасайди”, — дейилади АҚШ маъмурияти томонидан.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг ўз нефть захираларидан фойдаланишга тайёрланиши “ОПЕК+ мамлакатлари АҚШнинг нефть қазиб олишни кўпайтириш тўғрисидаги чақириғига қулоқ солмаганидан сўнг йирик истеъмолчи мамлакатларнинг нефть нархини тушириш бўйича бемисл ҳаракати” эканини ёзганди.

Top