15:36 / 24.11.2021
19092

Тошкентдаги АЁҚШларда АИ-80 бензини тақчиллашмоқда. «Ўзбекнефтгаз» вакили изоҳ берди

Ўзбекистонда ёнилғи муаммоси тобора авжига чиқмоқда. Бензин энди тақчил маҳсулотга айланмоқда.

Фото: Kun.uz

24 ноябрь куни куннинг биринчи ярмида Тошкент шаҳридаги айрим АЁҚШларда АИ-80 маркали бензинни топиб бўлмаган.

Kun.uz мухбири «Ўзбекнефтгаз»га қарашли баъзи АЁҚШларга бориб, шу маркадаги бензин бор ёки йўқлиги бўйича ҳолатни ўрганди. 

«Кичик ҳалқа йўли ва Қорасарой кўчалари кесишмасига яқин жойда ва Учтепа тумани ҳокимлиги ортида жойлашган шохобча ва Қорасаройдаги шохобчадаги вазият ўрганилди.

«Ўзбекнефтгаз» матбуот котиби Сиёвуш Тўрахўжаев вазият бўйича изоҳ бериб, айрим шохобчаларда бензин тез тугаб қолаётгани, сабаби эса бошқа АЁҚШларга қараганда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли шохобчаларда бензин нархининг 1500 сўмгача арзон эканлиги билан изоҳлади. 

Шунингдек, у “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда бензин узилишига шу вақтга қадар йўл қўйилмагани ва бу қаттиқ назоратга олинганини таъкидлади. 

Агар бензин тугади деб айтишлари ва шу каби бошқа ҳолатлар билан баҳона қилишларига дуч келсангиз, (71) 200-01-24 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилиб маълумот олиш ва шикоят қолдириш мумкинлигини қўшимча қилди..

Умид қиламиз, масъуллар нафақат ёнилғи бир маромда етказиб берилиши, балки унинг нархи ҳам мўътадиллашишига ҳаракат қилишади.

Top