19:02 / 29.11.2021
1748

Самарқандда 3 минг қути пиротехника воситалари юклаб кетаётган Malibu ушланди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида 3 минг қути пиротехника воситалари юклаб кетаётган Malibu ушланган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 29 ноябрь куни соат 16:30ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4R-46 Самарқанд-Каттақўрғон автомобиль йўлининг Паст Дарғом тумани ҳудудидан ўтувчи 7-километрида ЙПХ ходимлари Ш.Казаков ва О.Эргашев томонидан Malibu машинаси тўхтатилган.

Машина тегишли тартибда текширилганда, унинг юкхонасида 3000 қути пиротехника воситалари олиб кетилаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган пиротехника воситалари туман ИИБга топширилган.

 

Top