Ўзбекистон | 10:48 / 29.01.2024
1461
2 дақиқада ўқилади

17 млн сўмгача жарима – пиротехника буюмларининг ноқонуний савдоси учун жавобгарлик кучайтирилади

Ушбу йўналишдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий баённомаларни расмийлаштириш ваколати Миллий гвардия органлари билан бирга ички ишлар органларига ҳам берилиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга пиротехника буюмларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга жавобгарликни кучайтиришга доир ўзгартиришлар киритилмоқда. Бу ҳақдаги қонун муҳокамага қўйилди.

Қайд этилишича, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги ва жамоат тартибини сақлашга, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқишига турли даражадаги таҳдидларни юзага келтириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлар учун бир хил жавобгарлик чоралари белгиланганлиги уларнинг тўлиқ профилактик таъсирини таъминлашга тўсқинлик қилмоқда. Қолаверса, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича баённома тузиш ваколатлари фақат Миллий гвардия органларининг мансабдор шахсларига берилганлиги ғайриқонуний қилмишларга қарши кураш фаолиятининг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатяпти.

Қонун лойиҳасига кўра, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласини ташкил этувчи ҳуқуқбузарликлар турларининг хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда жавобгарлик чоралари кучайтирилади. Шунингдек, Миллий гвардия органлари билан бирга ички ишлар органларига ҳам маъмурий баённомаларни расмийлаштириш ваколати берилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг  1851-моддасига киритилаётган ўзгартиришга кўра, пиротехника буюмларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 5 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш учун эса ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима жазоси белгиланмоқда.

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда