15:50 / 05.12.2021
44625

Пойтахт ИИББ бошлиғи ва шаҳар прокурори «жиноятчилик ўчоғи»га ташриф буюрди

Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатов ҳамда шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов Бектемир туманидаги вазиятни ўрганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу ташриф давомида Қўйлиқ бозори атрофидаги ҳудудлар жиноятчилик ўчоғига айлангани билан боғлиқ ҳолат танқидий муҳокама қилинганини қайд этган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

«Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 29 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан жойларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи А.А.Тошпўлатов Бектемир туманида жойлашган «Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори» АЖ, «Қўйлиқ деҳқон бозори» АЖ ҳамда «Компасс» савдо мажмуасига ташриф буюриб, туман масъуллари иштирокида мазкур ҳудудларнинг жиноятчилик ўчоғига айланганлиги ҳолатини танқидий муҳокама қилди.

Муҳокама давомида жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши юзасидан топшириқлар берилди», дейилади хабарда.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
  • Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Шайхонтоҳур туманига ташриф чоғида президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда жиноятчилик ҳолатлари ошгани ҳақида гапириб, шаҳар ИИББ бошлиғи ҳамда шаҳар прокурори фаолиятини танқид остига олган, Азиз Тошпўлатов ва Улуғбек Қосимовнинг бу борадаги фаолияти етарли бўлмаётганини айтиб, уларни кескин танқид қилганди.
Top