07:25 / 18.12.2021
6986

Сув тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари бўйича етакчи ҳудудлар маълум қилинди

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий масъулияти чекланган жамиятлари томонидан сув таъминоти ва оқова сув тармоқларига 3 704 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди.

«Ўзсувтаъминот» хабарига кўра, энг юқори кўрсаткичлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилди:

  • Хоразм вилоятида – 910 та;
  • Наманган вилоятида – 714 та;
  • Тошкент вилоятида – 599 та ҳолат.

Маълум қилинишича, мазкур қонунбузарликлар туфайли давлат ва жамият манфаатларига жами 35,2 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Бундан ташқари, ушбу давр мобайнида акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий масъулияти чекланган жамиятлари томонидан республика бўйича 5 421 нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи жами 19,8 миллиард сўмлик қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узилган.

Top