09:22 / 20.12.2021
16539

Самарқандда Cobalt юк машинаси тиркамаси остига кириб кетди. Икки киши вафот этди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида Cobalt «Камаз» юк машинаси тиркамаси остига кириб кетган. Оқибатда икки киши вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 16 декабр куни соат 14:05ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-46 Самарқанд-Каттақўрғон йўлининг Каттақўрғон тумани Омонгавҳар маҳалласидан ўтувчи 46-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳаракатланиб келаётган Cobalt машинаси «Камаз» юк машинаси тиркамасига бориб урилган. Оқибатда Cobalt машинасида кетаётган йўловчилардан бири воқеа жойида, иккинчиси эса шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан содир бўлган ҳодиса юзасидан муҳокама ўтказилган ва ҳайдовчиларга йўлларда ҳаракатланиш давомида йўл ҳаракатларига риоя қилиш уқтирилган. 

Top