09:35 / 30.01.2022
15436

Фото: Африка шарқидаги тропик шторм оқибатлари. Ўнлаб кишилар ҳалок бўлган, юз минглаб кишилар уйсиз қолган

Африка қитъаси шарқида «Ана» тропик пўртанаси ҳалокатли оқибатлар келтириб чиқарди. Қуйида Малави, Мозамбик ва Мадагаскарда олинган суратлар.

Ҳинд океанининг жануби-ғарбида юзага келган «Ана» тропик шторми 22 январ куни Африканинг шарқий қирғоқларига етиб борди. Кучли шамол ва сув тошқинлари Мадагаскар, Мозамбик ва Малавидаги минглаб уйларни вайрон қилган, камида 86 киши ҳалок бўлган, юз минглаб кишилар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишган — улар электрсиз бошпаналарда жон сақлашмоқда. Метеохизматлар яқин кунларда Ҳинд океанида яна бир шторм пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда.

Анкасина тумани, Антананариву, Мадагаскар. 2022 йил 28 январь. Rijasolo / AFP / Scanpix / LETA

«Ана» шторми оқибатида Мадагаскарда камида 48 киши ҳалок бўлган. Яна 110 минг киши сув тошқинлари туфайли яшаш манзилларини тарк этишига тўғри келган. Фотода — сув остида қолган Анкасина туманида яшовчилар орол давлат пойтахти  — Антананаривуга қўлда ясалган қайиқларда етиб олишга уринмоқда. 2022 йил 28 январь.

Rijasolo / AFP / Scanpix / LETA

Мадагаскар пойтахти Антананаривудаги сув тошқини. Шаҳар денгиз сатҳидан 1240-1470 метр баландликдаги Юқори платода жойлашган. 2022 йил 23 январь.

DronesMg / Reuters / Scanpix / LETA 

Малавида «Ана» пўртанаси оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган. Ҳукумат фавқулодда ҳолат режимини эълон қилган. Мамлакатнинг катта қисми ҳамон электр таъминотисиз қолган. Қутқарувчилар дарёлар ўзандан чиққани, йўллар ювилиб кетгани ва кўприклар қулагани туфайли кўплаб қишлоқларга етиб бора олишмаяпти. 2022 йил 27 ва 28 январь кунлари.

Сув остида қолган Антананариву бўйлаб кетаётган одамлар. 2022 йил 24 январь.

Rijasolo / AFP / Scanpix / LETA

Малавилик аёл тропик бўрондан кейин вайрон бўлган уйига қараб турибди. Малавининг Чикуава округидаги қишлоқлардан бири. 26 январь

Eldson Chagara / Reuters / Scanpix / LETA

Одамлар тўнтарилиб кетган автомобилга чиқиб олиб жон сақлашга уринмоқда. Чикуава, Малави. 2022 йил 25 январь.

AP / Scanpix / LETA

Сув остида қолган йўлда кетаётган чикуаваликлар, 2022 йил 25 январь.

AP / Scanpix / LETA

Антананаривунинг Анкорондрано туманидаги айрим жойларда сув сатҳи бир метрга чиқди. Суратда Мадагаскар пойтахтининг Анкорондрано ва яна бир тумани Царамасайнинг уйсиз қолган аҳолиси гимназиянинг спорт залида тун ўтказмоқда. Расмийлар маълумотига кўра, Антананариву 8400 киши уйини йўқотган — улар 18 та бошпанага жойлаштирилган. 2022 йил 22 январь.

Rijasolo / AFP / Scanpix / LETA

Кучли кўчки оқибатида уйлар томига туриб қолган автомобиллар. Мадагаскар пойтахти Антананаривунинг Анкадифоци тумани. 2022 йил 24 январь.

Rijasolo / AFP / Scanpix / LETA

Сўнгги маълумотларга кўра, Мозамбикда «Ана» шторми оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлиб, 500 минг киши жабрланган. Пўртана 10 мингга яқин уйни вайрон қилган. Фотода — Тет туманидаги уйлардан бири харобаси, 2022 йил 27 январь.

Andre Catueira / EPA / Scanpix / LETA

«Ана» пўртанаси ортидан бошланган кучли ёмғирлар 28 январга келиб тўхтади. Аммо метеохизматлар огоҳлантиришича, яқин кунларда Ҳинд океанида янги шторм юзага келиши мумкин.

Rijasolo / AFP / Scanpix / LETA
Top