Мадагаскар жанубида бир миллиондан ортиқ инсон тарихда биринчи марта глобал иқлим ўзгариши оқибатида юзага келган очарчиликдан омон қолишга уринмоқда, деб маълум қилди БМТ.
Қайд этилишича, Мадагаскар кўп йиллик қурғоқчиликдан азият чекмоқда.
Жаҳон озиқ-овқат дастури вакили Элис Рахмуннинг сўзларига кўра, айрим жойларда нимадир етиштириш мумкин, аммо бу йилдан йилга қийинлашиб бормоқда. Айрим жойларда эса мутлақо ҳеч нарса ўсмаяпти ва одамлар чигиртка, мевалар ва кактус баргларини еб кун кўришга мажбур бўлмоқда.
Жаҳон озиқ-овқат дастури мамлакат ҳукумати билан ҳамкорлик қилмоқда. Маълумот берилишича, 700 мингга яқин кишига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.















