12:23 / 08.02.2022
5048

2021 йилда ички ишлар ходимлари томонидан 119та коррупцион жиноят содир этилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2021 йилда келиб тушган жами 4 901та мурожаатнинг 343таси (7 фоизи) ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норози бўлган ҳолда юборилган.

Фото: Kun.uz

5 февраль куни Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтган ИИВ тизимида содир этилган коррупцион ҳолатлар таҳлилига бағишланган анжуманида маълумот берилишича, 2020 йилда ички ишларнинг 46 нафар ходими коррупцион жиноятлар содир этгани учун жиноий жавобгарликка тортилган. 2021 йилда эса бу кўрсаткич деярли 2 бараварга ортиб, 89 нафар ходим томонидан 119та коррупцион жиноят содир этилган.

Шундан:

  • 47таси Жиноят кодекси 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш);
  • 18тадан ЖК 209- (мансаб сохтакорлиги) ва 211-моддаси (пора бериш);
  • 14таси ЖК 168-моддаси (фирибгарлик);
  • 13таси ЖК 210-моддаси (пора олиш) ва қолган 9таси бошқа коррупцион жиноятларни ташкил қилади.

Тадбирда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги коррупциявий ҳолатларга сабаб бўлувчи омилларга доир – 5883 нафар фуқаро ва 4067 нафар ички ишлар ходими иштирок этган аноним сўровнома натижалари ҳам маълум қилинди.

Top