Ўзбекистон | 07:42 / 11.02.2022
7833
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилди

Ҳудудлардаги 24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилди. Бу ҳақда АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу туманларнинг саноат инфратузилмасини ривожлантиришга 400 млрд сўм ажратиш белгиланди. Шунингдек, геологик-қидирув ишлари учун 100 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган.

2026 йилга бориб тармоқ бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 42,3 трлн сўмга етказиш режалаштирилган. 2026 йилга бориб қурилиш материалларининг экспорти 1,084 млрд долларга оширилади.

Тармоқни ривожлантиришга 2 млрд долларлик инвестициялар жалб қилинади. Натижада 2021-2025 йилларда янги ишлаб чиқариш қувватлари яратилиши натижасида 19,5 минг янги иш ўрни ташкил этилади.

Ушбу даврда маҳаллийлаштирилган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилдагидан 1,7 бараварга оширилиб 1,55 трлн сўмга етказилади.

Асосий турдаги қурилиш материалларига бўлган талаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тўлиқ қопланади. Газобетон, иссиқлик сақловчи изоляция материаллари, қурилиш ойнаси, цемент каби маҳсулотлар бўйича ички талаб қопланиб, маҳсулотларнинг бир қисми хорижга экспортга йўналтирилади.

Мавзуга оид