07:24 / 16.02.2022
3434

ЮНИСЕФ Ўзбекистонга вакцина омборлари учун 500 минг долларлик ускуналар тақдим этди

ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукуматига вакцина омборлари учун 500 000 АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги ускуналарни тақдим этди.

Фото: UNICEF

Республика вакциналар омборида Moderna ва Pfizer сингари вакциналарни сақлаш имкониятини берадиган 118 та музлаткич, шунингдек, 7 минг дона термосумкалар ва тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари тантанали равишда топширилди.

Фото: UNICEF

Мазкур ёрдам эвазига мамлакат бўйлаб 35 та вакцина омборлари, жумладан 14 та ҳудудий, 15 та туман ва 6 та шаҳар даражасидаги вакцина омбори жиҳозланади.

Top