22:18 / 08.03.2022
17458

Швеция бош вазири мамлакатнинг НАТОга кириши Европани беқарорлаштириши мумкинлигини айтди

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Украинага қурол етказиб бериш тўғрисидаги қарорга Россиянинг таҳдиди сабаб бўлган.

Фото: Getty Images

Швеция бош вазири Магдалена Андерссон Стокҳолмнинг НАТОга кириши Европадаги вазиятни янада беқарорлаштириши мумкинлигини айтди.  

"Агар Швеция НАТОга кириш учун ариза берадиган бўлса, бу Европанинг мазкур қисмини янада беқарорлаштиради ва кескинликни кучайтиради", - деди Андерссон.

Шу билан бирга, бош вазирнинг сўзларига кўра, Украинага қурол етказиб бериш тўғрисидаги қарорга Россиянинг таҳдиди сабаб бўлган.

"Швецияга таҳдид ҳам Украинага қурол етказиб бериш борасидаги қароримизга таъсир қилди", - деди у.

Top