12:00 / 09.03.2022
10637
Реклама

AgroWorld Uzbekistan - қишлоқ хўжалиги дунёси бир майдонда

Фото: AgroWorld Uzbekistan

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги етакчи соҳавий тадбир – 17-Халқаро «Агро саноати – AgroWorld Uzbekistan 2022» кўргазмаси 2022 йил 16 март куни ўзининг анъанавий майдони бўлган «Ўзэкспомарказ» МКМда ўз ишини бошлайди.

AgroWorld Uzbekistan – соҳа мутахассисларини ҳар йили бизнес-учрашувлар, тажриба алмашиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида янги асбоб-ускуналар ҳамда технологияларни намойиш этиш учун бирлаштирадиган профессионал майдондир.

Кўргазма санаси: 2022 йил, 16-18 март кунлари, «Ўзэкспомарказ» МКМ, 1 ва 2-павильон.

Кўргазма бозор ўзгаришлари тенденцияларини инобатга олган ҳолда ўзининг экспозицияларига ўзгартиришлар киритади. Бугунги кунда ўзига хос мавқега эга маҳаллий корхоналар кўргазмада ишлаб чиқаришни тўлиқ жиҳозлашга имкон берадиган технологияларни топиши мумкин.

Ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида бир неча секторларга бўлинган кўргазмада соҳадаги сўнгги янгиликлар ва долзарб ғоялар, жумладан, пандемия чекловлари таъсирида яратилган ғоялар мутахассисларни кутмоқда.

1-павильонда ғалла, тегирмон ва мойли экинлар саноати учун асбоб-ускуналар ҳамда технологиялар ишлаб чиқувчилари, сотувчилари жамланади. Бугунги кунга қадар Ўзбекистоннинг 56 дон кластери Германия, Туркия ва Россия иштирокчилари билан учрашиш ва музокаралар олиб бориш рўйхатдан ўтган.

Бундан ташқари, ушбу павильонда иссиқхона хўжаликлари учун ечимлар тақдим этилади: сабзавот экинлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ўғитлар, гидропоника, суғориш ва қоплама материалларидан тортиб, мевали боғлар яратиш ва меваларни саралаш ва қайта ишлаш бўйича таклифларгача.

Ўзбекистонда паррандачиликни ривожлантириш бўйича ечимларни тақдим этадиган ягона майдон эса 2-павильонда намойиш этилади: паррандачилик фабрикалари, парранда гўшти ва тухум ишлаб чиқарувчилари учун ускуналар, шу жумладан қайта ишлаш, музлатиш ва қадоқлаш линиялари. Шунингдек, мутахассислар диққатига ўз чорва моллари ва ем-хашак базасига эга бўлган кластер типидаги гўштни қайта ишлаш корхоналари бўйича таклифлар намоён этилади.

Кўргазмада дунёнинг 13 мамлакатидан 100 дан ортиқ компания ўз иштирокини тасдиқлади. Анъанавий равишда Туркия миллий экспозицияси намойиш этилади, Россия Федерациясидан Воронеж вилояти, Татаристон ва Краснодар ўлкасининг жамоавий стендлари иштирок этади.

Тадбир ташкилотчилари: «Iteca Exhibitions» халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори «ICA Group».

Кўргазма «Iteca Exhibitions» компаниясининг барча тадбирлари сингари Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссияси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган санитария-эпидемиологик меъёрлари ва қоидаларининг талабларига қатъий мувофиқликда ўтказилади.

Қўшимча маълумот учун 71 205 14 14, www.agroworld.uz га мурожаат қилинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top