Ўзбекистон | 15:54 / 11.03.2022
23125
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги вазири ва унинг ўринбосарини танқид остига олди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда бундан икки йил аввал озиқ-овқат саноати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб, алоҳида вазир ўринбосари лавозими, махсус жамғарма ташкил этилгани, барча ваколатлар берилгани таъкидланди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Хўжаев ва унинг ўринбосари А. Асомов масалани ичига кирмаётгани, пастга тушиб тизимда амалий натижалар қила олмаётгани танқид қилинди.

Улар озиқ-овқат саноати бўйича бир ой муддатда ўзгариш қилмаса, уларга қатъий чоралар кўрилади, деди давлат раҳбари.

Бирорта ҳокимда ҳудудий импорт баланси, ички имкониятлар ва вилоятда ишлаб чиқарса бўладиган товарлар бўйича ҳисоб-китоб йўқлиги таъкидланди.

“Бу борада ҳокимлар берган режалар ҳам буни тасдиқлаб турибди. Бу мутлақо етарли эмас”, деди президент.

Вазирлар Маҳкамасига ҳукумат қарорини қабул қилиб, ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбарининг мажбуриятлари, аниқ ҳисоб-китоблар, масъул ва жавобгарларни белгилаш топширилди.

Мавзуга оид