11:26 / 14.03.2022
17629

Қозоғистонда оммавий тартибсизликлар бўйича ишга 11 нафар Ўзбекистон фуқароси жалб этилган 

Қозоғистон парламенти мажлисининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди, унда Бош прокуратуранинг январь ойидаги воқеалар бўйича маълумотлари эълон қилинди.

Қозоғистон бош прокуратураси

Мамлакат Бош прокуратурасининг хабар беришича, январь воқеалари бўйича очилган ишларга 19 нафар хорижлик фуқаро жалб этилган.

Қайд этилишича, улар орасида 11 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

Бундан ташқари, хорижлик фуқароларнинг 4 нафари Россия, 2 нафари Қирғизистон, 1 нафари Хитой, 1 нафари Тожикистон фуқаролари экани айтилган.

Бош прокуратурага кўра, ушбу фуқаролар тартибсизликларда иштирок этиш, ўғриликда гумон қилинмоқда. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Бундан олдин Қозоғистонда январь ойи воқеаларида ҳалок бўлганлар сони 230 кишини ташкил қилгани хабар берилганди

Миллий хавфсизлик қўмитаси давлатга хиёнат ва ҳокимиятни эгаллаб олишга уриниш бўйича 15 та иш очган. Январь воқеаларидан кейин 3 777 та жиноят иши қўзғатилган.

Январь воқеалари оқибатида 230 киши ҳалок бўлган, улардан 19 нафари ҳарбийлар ва хавфсизлик ходимларидир.

Мавзу
Қозоғистонда газ намойишлари
2 январь куни Қозоғистоннинг Манғистау областида суюлтирилган газ нархи икки бараварга кўтарилганидан норози бўлган қозоғистонликлар оммавий митингга чиқишди ва кейинги кунларда намойишлар бутун мамлакат бўйлаб ёйилди.
Барчаси
Top