15:38 / 25.03.2022
7832

Туркия ва Россия туризм соҳасида ҳисоб-китобни миллий валюталарда олиб боришни муҳокама қилмоқда

Қайд этилишича, Туркияга Украинадан 2 млн, Россиядан 5 млн нафар турист келади.

Фото: REUTERS/Murad Sezer/File Photo

Туркия ва Россия туризм соҳасида ҳисоб-китобни миллий валюталарда олиб боришни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

Туркия президентининг айтишича, туризм вазири барча мамлакатлар билан ишламоқда, Россия, Украина, Полша билан музокаралар ўтказилмоқда.

“Путин ва бошқалар туризм соҳасига халақит бермасликларини, уни рағбатлантиришлари ва ўз фуқароларига Туркияга боришга тўсиқ қўймасликларини айтишди. Бундан ташқари, ҳисоб-китоблар рублда, яъни ўз миллий валюталаримизда олиб борилиши тўғрисида сўз очилди. Ўз вақтида буни, рубл ва лирада ҳисоб-китоб қилишни Россияга таклиф қилгандик. Ҳозирда ҳақлигимиз тўлиқ исботланди", - деди у.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркияга Украинадан 2 млн, Россиядан 5 млн нафар турист келади.

Top