22:45 / 01.04.2022
10638

Эрдўған Путинга Россия ва Украина раҳбарлари учрашувини ташкил этишга тайёрлигини билдирди 

Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Владимир Путин ўзаро телефон орқали мулоқотида Россия ва Украина делегацияларининг Истанбулда ўтказилган музокаралари натижаларини муҳокама қилди. 

Фото: Anadolu Agency

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди “Онадўлу” агентлиги. 

Хабарга кўра, икки давлат раҳбарлари Россия ва Украина делегацияларининг Истанбулда ўтказилган музокаралари натижаларини муҳокама қилди.

Қайд этилишича, “Эрдўған россиялик ҳамкасбининг эътиборини Истанбулдаги Россия-Украина музокаралари ижобий руҳда ўтганига қаратди”.

Туркия етакчиси томонлар позицияларида соғлом фикрлашнинг аҳамиятини ва мулоқотни давом эттириш кераклигини таъкидлади. 

Эрдўған шунингдек, Туркия Россия ва Украина раҳбарларининг учрашувини ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

“Ўз навбатида, Россия етакчиси президент Эрдўғанга Истанбулда Россия ва Украина делегациялари учрашувини ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 29 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Россия ва Украина делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top