14:21 / 01.04.2022
14064

Самарқандда талаба қиз ўзини 9-қаватдан ташлагани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Талаба қиз СамДУнинг кечки таълим йўналишида таълим олган ва ётоқхонанинг 6-қаватида яшаган.

Фото: KUN.UZ

2022 йил 29 март куни соат 2:00 ларда Самарқанд давлат университети иккинчи босқичида таҳсил олаётган талаба қиз олийгоҳ ётоқхонасининг 9-қаватидан ўзини ташлаган ва оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Университетнинг кечки таълим йўналишида таҳсил олаётган қиз ётоқхонанинг 6-қаватида яшаган. Университетнинг ёшлар масалалари бўйича проректори Шаҳзода Негматова талаба қизнинг ҳеч ким билан зиддиятга бормагани, бироқ ўзи журъатсизроқ бўлганини айтган.

Самарқанд вилояти прокуратурасининг хабар беришича, талаба қизнинг ўлими юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.

Текширув натижаларига кўра ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top