17:00 / 06.04.2022
9044

Samsung компаниясидан совға сифатида iTV обунасини қандай қўлга киритиш мумкин?

1 апрелдан 31 декабрга қадар Smart TV телевизорини харид қилганда, Samsung компанияси iTV сервисида Premium обунани совға қилади.

Фото: Samsung

Samsung компанияси янги телевизор харид қилмоқчи бўлганлар учун фойдали акция ҳақида эълон қилди. 1 апрелдан 31 декабрга қадар Samsung Smart TV телевизорини харид қилганлар, ўзлари учун унутилмас кўнгилочар дастурлар оламини кашф қилишлари мумкин – Samsung харид қилинган телевизор моделига қараб, 3 ойдан 6 ойгача iTV сервисида Premium обунадан бепул фойдаланиш имконини тақдим этади. Харидорлар ўзларининг севимли фильмлари, сериаллари, қизиқарли теледастурларини рекламасиз томоша қилиш имкониятига эга бўладилар. Ва буларнинг барини аъло даражадаги сифатни таъминловчи янги Samsung Smart TV телевизорида томоша қилиш мумкин бўлади. Акция Samsung компаниясининг барча Smart телевизорлари учун амал қилади.

Smart TV

Samsung Smart TV телевизорларининг имкониятлари замонавий дизайн, ишончлилик, тасвир ва товушни юқори сифатда эфирга узатиш каби рамкалардан анчагина ташқарига чиқади. Ўрнатилган процессор ва дастурий таъминот: сайтлар, иловалар, ўйинлар каби исталган дастурдан фойдаланиш имконини беради.

Қулайлик — Samsung компаниясининг асосий устувор йўналиши саналади. Smart телевизорларининг афзалликлари қуйидагилардадир:

●      ўрнатилган браузер телевизордан компьютер сингари фойдаланиш имконини беради;

●      фильмни юклаб олишга вақт сарфлашнинг ҳожати йўқ – онлайн режимда томоша қилиш вақтингизни тежайди;

●      мобил қурилмани телевизорга улаб, расмларни катта экранда томоша қилиш ва севимли куй-қўшиқларингизни тинглаш мумкин;

●      телевизион эфирни намойиш этиш рангларни аниқ узатиш, тиниқ тасвирлар ва яхши товуш билан юқори сифатда амалга оширилади.

Samsung Smart TV ва iTV’дан ёрқин таассуротлар

Samsung компаниясининг ноёб ишланмалари ҳаётни янада қулайроқ қилиш учун йўналтирилган. Дам олиш кунлари ёки оқшомларни оилангиз ёки дўстларингиз даврасида Samsung телевизорини томоша қилиб ўтказиш энди Samsung компанияси совға қилаётган iTV сервисидаги Premium тўпламига бепул обуна билан янада мароқли бўлади.

iTV – бу янги Smart TV телевизори экранидаги ёрқин воқеаларга тўлиқ шўнғиш имконини берувчи қизиқарли ва унутилмас кўнгилочар дастурлар олами.

●      Фильмлар ва дастурларни юқори сифатда эфирга узатиш ўзингизни кўрсатув қаҳрамонидек ҳис қилиш ва кенг кўламдаги ҳис-туйғуларни бошдан кечириш имконини беради;

●      iTV хизматларига обуна бўлган ҳар бир фойдаланувчи турли жанрдаги 30 000 дан ортиқ фильм ва сериалларни, юздан ортиқ телеканалларни рекламасиз, юқори сифатда томоша қилиш завқидан баҳраманд бўлиши мумкин;

●      Тасвирларни юқори тиниқлик ва Full HD сифатида томоша қилиш имкони ҳар доим ва исталган қурилма: телевизор, компьютер, планшет, смартфонда мавжуд бўлади.

Premium тоифасига обуна бўлиш – бу қўшимча функциялар ва бутун оила учун исталган мавзудаги кўрсатувларни чекланмаган миқдорда томоша қилиш имконини беради:

●      30 000 дан ортиқ хорижий фильмлар ва сериаллар, шунингдек бошқа кўпгина қизиқ кўрсатувлар;

●      100 дан ортиқ телеканаллар (таълимий, кўнгилочар, болаларга мўлжалланган, спорт);

●      2000 дан ортиқ мультфильмлар;

●      2500 соатдан ортиқ миллий фильмлар ва сериаллар.

Samsung Smart TV телевизорини харид қилган ҳар бир мижоз iTV хизматига обуна бўлиш учун ваучер кўринишидаги совғани қўлга киритади. Бу харидорларимизга ёрқин ҳис-туйғулар ва унутилмас таассуротларни бошдан кечириш имкониятини беради.

Акция 1 апрелдан 31 декабрга қадар бутун Ўзбекистон бўйлаб расмий ҳамкорларнинг дўконлари ва техника бозорларида амал қилади.

Акцияда иштирок этаётган телевизорларнинг моделлари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин. Premium тоифасидаги пакетга бепул обуна муддати танланган Smart TV телевизорининг моделига боғлиқ.

Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan

Instagram: @samsunguzbekistan

Telegram: t.me/SamsungUzbekistan

Сайт: samsung.uz 

Реклама ҳуқуқи асосида

Top