07:33 / 08.04.2022
4229

Ўзбекистон H&M, Zara ва Falke каби брендлар билан ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон апрель ойида Германия, Испания, Корея, Хитой ва Бангладешга делегациялар юбориши кутилмоқда. Унда H&M, Zara (Inditex), C&A, Falke каби йирик брендлар билан музокаралар ўтказиш белгиланган. 

Фото: Getty Images

АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорованинг маълум қилишича, 2022 йилда 4,3 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотларини ташқи бозорга етказиб бериш режалаштирилмоқда.

“Евроиттифоқ бозорига кириш учун 27 та халқаро конвенциялар ратификация қилинди ва GSP+ преференциялар тизими ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига божсиз кириш имконини берди”, дейилади маълумотда.

Таъкидланишича, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги кўмагида уюшма штаби ташкил этилган. 2022 йилнинг январь-март ойларида 384 та корхонага 796 млрд сўмлик қўшимча қиймат солиғи маблағлари қайтариб берилган. 

Top