29 феврал куни Zara Тошкент шаҳридаги Tashkent City Mall’да ўзининг Ўзбекистондаги биринчи дўконини очди. Бренд мамлакатда онлайн савдони йўлга қўймоқда. Бу интеграция ўзбекистонлик мижозлар учун ҳам дўконда, ҳам онлайн тарзда харид қилиш имкониятини беради. Дўконда ҳафтада икки маротаба маҳсулотлар ассортименти янгиланади.

Zaraʼнинг Tashkent City Mall’даги илк дўкони 2,500 квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, болалар, аёллар ва эркаклар учун алоҳида савдо павилёнлари мавжуд.

Интерерлар – Zara меъморчилик студияси томонидан лойиҳалаштирилган – асосан оқ, тоза ва нейтрал, ёғоч мебеллар ва матоларнинг табиий ранглари билан илиқ ва шинам муҳитни беради.

Дўкон Zaraʼнинг катта дўконлар учун сўнгги концепцияси асосида ишлайди. Концепция онлайн платформа - Zara.com/uz орқали Zara иловаси ва функционал дўкон режими асосида интеграциялашган ноёб мода тажрибасини таклиф этиш учун самарали технологик воситалар билан жиҳозланган.

ОНЛАЙН ПЛАТФОРМА ИШГА ТУШДИ

Бугундан бошлаб ўзбекистонлик мижозлар учун мўлжалланган янги Zara онлайн дўкони, мамлакатдаги барча веб-браузерлар билан ишлайдиган фойдаланувчига қулай харид тажрибасини таклиф этади. Онлайнда сотиладиган маҳсулотлар нархлари Tashkent City Mall’даги Zara дўконида кўрсатилган нархлар билан бир хил. Мижозлар учун етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд.

Zara иловасидаги "Дўкон режими" функцияси онлайн платформани Tashkent City Mall дўкони билан боғлайди. Бу мижозларга илова орқали дўкондаги маҳсулотларни кўриб чиқиш ва буюртма бериш имконини беради. Шунингдек, улар иловани ишлатиб дўкондаги маҳсулотларни топишлари мумкин

ЕТКАЗИБ БEРИШ ХИЗМАТИ

Онлайн буюртма қилинган маҳсулотлар экологик жиҳатдан тоза қадоқларда келади, бу кийим-кечак ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш жараёнида турли ташқи таъсирлардан махсус ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Маҳсулотлар харид миқдоридан қатъи назар бепул етказиб берилади, стандарт етказиб бериш хизмати 7-8 иш куни давомида амалга оширилади. Уйга етказиб беришни танлаган мижозлар учун қуйидаги хизмат вариантлари мавжуд:

• Стандарт етказиб бериш* (8-10 иш куни) 1.199.900 сўмдан ортиқ буюртмалар учун: бепул

• Стандарт етказиб бериш* (8-10 иш куни) 1.199.900 сўмдан кам буюртмалар учун: 59.900 сўм етказиб бериш тўлови.

МАҲСУЛОТЛАРНИ АЛМАШТИРИШ ВА ҚАЙТАРИШ

Дўкон ва онлайн платформа учун алмаштириш ва қайтариш сиёсати бир хил, мижозлар кийилмаган маҳсулотларни 30 кунлик харид даврида қайтаришлари мумкин. Дўконга ва уйдан қайтариш бепул.