17:16 / 09.04.2022
15654

Саудия Арабистони хориж фуқароларига ҳаж зиёратини амалга оширишга рухсат берди

Зиёратчиларнинг ёши 65гача бўлиши, Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган коронавирусга қарши вакциналар билан эмланган бўлиши лозим.

Фото: Omer Arslan

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги 2022 йилда саудиялик ва хорижлик зиёратчиларнинг умумий сонини 1 миллион нафаргача етказишга қарор қилди. Бу ҳақда Саудия Арабистони матбуот агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, зиёратчиларнинг ёши 65гача бўлиши, Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган коронавирусга қарши вакциналар билан эмланган бўлиши лозим.

Хорижликлар Саудия Арабистони ҳудудига киришдан кўпи билан 72 соат олдин коронавирусга манфий тест топширгани тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши керак.

Вазирликнинг таъкидлашича, зиёратчилар ҳаж амалларини адо этиш давомида профилактика ва эҳтиёт чораларига риоя қилишлари лозим.

Коронавирус пандемияси сабабли икки йилдан буён хорижликлар ҳаж зиёратига қўйилмаётган эди.

Top