Ўзбекистонда сунъий интеллект ривожида қандай тўсиқлар мавжуд? Бу ҳақида дастурчилардан эшитамиз
Дастурчилар Алиса (Yandex), OK Google (Google) ва Siri (Apple) каби овозли қидирув тизимларининг ўзбек тилидаги варианти бўлган UzbekVoice лойиҳасини амалга оширишда юзага келаётган қийинчиликлар ҳақида ўзаро суҳбатлашишди.
Дунёда сунъий онг орқали бошқарув ривожланаётган даврда мушкул ишнинг ўзи қолмаяпти. Оддий овозли хабар орқали борадиган ҳудудни аниқлаш, матнни таржима қилиш, керакли маълумотни топишда ҳам овозли дастурлар жуда қўл келади. Аммо уларга инглиз ёки рус тилларида гапириш керак.
Энди Ўзбекистонда ҳам шундай дастурлар яратилди ва қўрқмасдан унга ўзбек тилида мурожаат қилиб, таржималарда, матнлар яратишда, харитадан фойдаланишда ёрдам сўраш мумкин. Энг қизиғи у орқали автомобил бошқариш имконияти ҳам мавжуд.
Сунъий онг асосида бошқариладиган бундай керакли ва қизиқарли дастурлар ҳақида Kun.uz дастурчиси Ботир Зиятов ўзининг Youtube саҳифасида биринчи бўлиб маълумотлар бериб бормоқда. Каналда Ўзбекистондаги IT мутахассислари билан суҳбатлар ва таҳлиллар тақдим этиб борилади.
Кўрсатувнинг навбатдаги сонида ўзбек тилида ишлайдиган овозли ёрдамчи дастур ҳақида маълумот берилди.
2021 йилда ўзбек тилида сунъий интеллект билан ишлаш учун UzbekVoice лойиҳаси устида иш бошланган эди. Лойиҳанинг мақсади ўзбек тилидаги date set йиғиш ва ундан бепул фойдаланиш учун бошқаларга ҳам улашиш. UzbekVoice дастури асосчисининг айтишича, ўзбекча овозли ёрдамчи дастурида ҳозир 270 соатлик маълумотлар мавжуд ва улардан бутун дунё миқёсида фойдаланиш мумкин. Муаллиф аслида бу ҳали камлигини, кейинги довон 1000 соат, 10 минг соат бўлишини айтади. Шунингдек, бу борада ўзи дуч келаётган муаммоларга тўхталиб ўтади:
“Сунъий интеллектни яратиш учун каттароқ ҳажмли маълумотлар базаси керак бўлади. Шу маълумотларни йиғишга киришганмиз. Бу масалада Сунъий интеллектни ривожлантириш институтидан (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти – таҳр.) муаммоларимизни сўрашди. Сунъий интеллектни ривожлантириш аввало тилни ривожлантиришдан бошланиши керак. Шунинг учун овозли ёрдамчи дастуримизга керакли техникаларимиз етишмаслигини айтганимизда масъул шахс Сунъий интеллект институти томонидан маблағ ажратилиши мумкинлигини айтди. Учрашувда бу масалани кўтарганимизда афсуски, бу маблағлар бошқа ресурсларга ажратилишини айтишди ва биз рад жавобини олдик”,- дейди лойиҳа асосчиси.
Хўш, ўзбек тилидаги дастур шу билан тўхтатиладими? Ёки Ўзбекистонда сунъий интеллект қачон ривожланади?
Саҳифани кузатиб бориш орқали бу саволларга жавоб олиш, юртимизда сунъий интеллект орқали яратилаётган инновацион ғояларни биринчи билиш ва бу соҳада янада кўпроқ билимлар олиш мумкин.
Мавзуга оид
23:56 / 04.11.2024
Полшада радиостанция журналистларни ишдан бўшатиб, сунъий интеллектдан фойдаланишга ўтди. Бу жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди
15:23 / 30.10.2024
Олимлар саратонни сунъий интеллект ёрдамида даволашнинг янги усулини кашф этди
21:58 / 25.10.2024
Сунъий интеллектга эга робот томонидан чизилган сурат 120 минг долларга сотилиши мумкин
20:57 / 23.10.2024