08:16 / 21.04.2022
5411

Ўзбекистонда транспорт инфратузилмаси орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринишлар кўпайган

Ўзбекистонда транспорт инфратузилмаси орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринишлар кўпаймоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори Олим Нарзуллаев айтиб ўтди.

Фото: Dunyo

«Дунё» хабарига кўра, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича ваколатли органлари раҳбарларининг 12-мажлисида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори Олим Нарзуллаев мамлакат транспорт инфратузилмаси орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринишлар кўпайганини маълум қилди.

«Афғонистондан шимолий йўналиш орқали гиёҳванд моддалар савдосининг ҳажми ошмоқда. Айниқса, минтақа мамлакатлари билан фаол интеграция жараёнлари фонида уларнинг ҳудудлари орқали асосий гиёҳванд моддаларнинг оқими ортмоқда. Хусусан, Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринишлар кўпайгани кузатиляпти», - деди Олим Нарзуллаев.

Қайд этилишича, 2021 йилда, 2020 йилга нисбатан гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ  жиноятлар 18,4 фоизга ошган. Бундай жиноятлар ўтган йили 7 минг 142 тани ташкил этган.

Мусодара қилинган гиёҳванд моддалар ҳажми 1 минг 864,4 килограммга тенг бўлган. Билдирилишича, бу кўрсатгич 2020 йилга нисбатан 20,9 фоизга кўпдир.

Top