Ўзбекистон | 13:14 / 24.04.2022
3454
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонни ноқонуний олиб кетаётган шахс аниқланди

Самарқанд вилоятида жойлашган “Юқори нуқта” мунтазам ЙПХ масканида “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонни асосли ҳужжатларсиз олиб кетаётган фуқаро аниқланган.

Видеодан кадр

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 21 апрель куни соат 22:30 ларда, М-39 автомобиль йўлининг Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳудудидан ўтган 1039-километрида жойлашган “Юқори нуқта” мунтазам ЙПХ масканида Термиз-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган Lacetti машинаси тўхтатилган.

Машина тегишли тартибда текширилганда унинг салонида, қафасга солинган, “Қизил китоб”га киритилган бўрсиқ ҳеч қандай асосли ҳужжатларсиз олиб кетилаётгани аниқланган.

Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва олиб кетилаётган ҳайвон туман ИИБга топширилган.

Маълумот учун, бўрсиқ сут эмизувчилар туркумининг сусарсимонлар оиласига мансуб бўрсиқлар уруғининг ягона тури бўлган йиртқич ҳайвон ҳисобланади. У камайиб кетгани учун “Қизил китоб”га киритилган.

Мавзуга оид