Ўзбекистон | 09:25 / 28.04.2022
12963
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда хорижлик сайёҳни ҳақорат қилган меҳмонхона ходими 10 суткага қамалди

Самарқандда хорижлик сайёҳнинг шаън ва қадр-қимматини камситган меҳмонхона ходими жазоланди.

Фото: Kun.uz

Бош прокуратурага тарихий обидалар билан танишиш учун келган хорижлик сайёҳ, IT соҳаси бўйича мутахассис В.К. мурожаат қилди, деб хабар бермоқда маҳкама матбуот хизмати.

Қайд этилишича, у Самарқанд шаҳрида жойлашган меҳмонхона иш бошқарувчиси А.У. уни ҳақорат қилиб, шаън ва қадр-қимматини камситганини кўрсатган ва қонуний чора кўришни сўраган.

Ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича, меҳмонхона иш бошқарувчиси А.У.нинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар судга тақдим қилинган.

Суднинг жорий йил 22 апрелдаги қарори билан ҳуқуқбузарлик содир этган А.У.га 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, жавобгарлик муқаррарлиги таъминланди ҳамда хорижлик сайёҳнинг ҳуқуқлари тикланди.

Мавзуга оид