09:57 / 05.05.2022
2416

Қорақалпоғистонда 5-синф ўқувчисининг жонсиз танаси Амударёдан бир йилдан кейин топилди

11 ёшли болакай бир йил олдин Амударё кўпригининг остида муз ёрилиб, сувга тушиб кетганди.

Шу йилнинг 1 май куни соат 22:00да Хўжайли туманида 5-синф ўқувчисининг жонсиз танаси Амударёдан орадан 1 йил 4 ой 19 кун ўтиб топилган. Бу ҳақда Хўжайли тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, марҳум Руфат Ержанов тумандаги «Жайхун» ОФЙда истиқомат қилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 ёшли болакай 2020 йил 13 декабр куни соат 14:00ларда Нукус шаҳридан Хўжайли туманига ўтадиган Амударё кўпригининг остида муз ёрилиб, сувга тушиб кетганди.

Kun.uz марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Top