«Бир «ошибка»сан, холос» — Хўжайлида аёл ёш болаларини калтаклаб, хўрлаши акс этган видео тарқалди
Бу видеолар 2020-2021 йилларда олинган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ижтимоий тармоқларда номаълум аёл ёш болаларга озор бераётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Маълум бўлишича, Хўжайли туманида яшовчи аёл ўзининг боғча ёшидаги икки қизини тинимсиз равишда калтаклаб келади. Бу ҳақда Kun.uz’га хабар берган ўқувчи ҳолат мунтазам равишда давом этиб келаётганини айтган. Қизларнинг каттаси 5, кичиги 3 ёшда.
Турли вақтларда олинган видеоларда у фарзандларига қуйидагича муносабатда бўлади:
«Яхшилаб қара. Кўзинг оқиб тушарди. Мен фото қўёлмайман. Даданг эса қўрқоқ. Колясканинг темири пешонасига тегди. Кўзига тегиши керак эди. Текканда кўзи оқиб тушарди».
«Ҳой, етимча! Итга ҳам кераги йўқ етимча. Сен бировга керак бўлганингда, биз учаламиз бундай қилиб ўтирмасдик»
«Итга ҳам керагингиз йўқ, етимчалар. Ҳозир пичоқлаб сўйиб ташласам ҳам, биров нега сўйдинг, демайди. Итга ҳам керагингиз йўқ, етимчалар. Билдингми, Шодиёна, ҳеч кимга керагинг йўқлигини?!»
«Ҳароми, керагинг йўқ. Бир “ошибка”сан, холос. Жирканаман сендан, Шодиёна. Сендан ҳам, дадангдан ҳам жирканаман. Қайтиб сени қучоқламайман. Қизим демайман. Етимча, ташландиқсан».
Суҳбатдошга кўра, ўз болаларини калтаклаб видеога олган аёл бундан олти йил илгари турмуш ўртоғи томонидан маҳаллий урф-одатга кўра олиб қочилган. Ўрталарида қонуний никоҳ тузилмаган.
Аёл болаларнинг отаси Россияда эканида бу видеоларни унга жўнатиш учун олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 2022 йил 29 март куни Хўжайли туманида яшовчи фуқаро А.А. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У 2021 йил июль ойларидан бошлаб турмуш ўртоғи билан ўрталаридаги ўзаро келишмовчилик сабабли аёли ўзининг икки нафар вояга етмаган қизларини уриб, уларга азоб бериб келаётгани, шу сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришда амалий ёрдам беришни сўраган.
«Шу билан бирга, жорий йилнинг 9 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда, аёл томонидан ўзининг вояга етмаган фарзандлари – 2017 йилда туғилган Х.Ш. ҳамда 2019 йилда туғилган Х.А.ни ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг ожиз аҳволдалигини билатуриб, дўппослаётгани тасвирланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Х.Ф.га нисбатан процессуал чеклов чора белгилаш масаласи кўрилмоқда», дейилади расмий хабарда.
Маълумот учун, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунга кўра, давлат боланинг шахси дахлсизлигини таъминлайди ҳамда болани зўравонликнинг барча шаклларидан, шу жумладан, жисмоний ва руҳий зўравонликдан, қийноқларга солишдан ёки шафқатсиз, қўпол ёхуд инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан ҳимоя қилинишини амалга оширади.
Мавзуга оид
15:52 / 07.08.2023
Хўжайлида темирйўлчилар касалхонаси наркодиспансерга айлантириляпти. Ходимлар ишсиз қолишдан хавотирда
22:51 / 08.04.2023
Мудирага қонун талабларини четлаб ўтиб, болалар уйи очишга ким ёрдам берган?
18:50 / 01.06.2022
Ислом Каримовга ёзилган хат, сўм-купонлар, 7 ёшда 3-синф — болалик хотиралари
09:07 / 31.05.2022