08:30 / 08.05.2022
50144

Шаҳрам Ғиёсов янги вазндаги илк жангидаёқ камар қўлга киритди, Элнур Абдураимовда нокаут

Фото: Getty Images

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн (-66,6 кг) тоифасига ўтган Шаҳрам Ғиёсов Лас Вегас шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида рингга кўтарилди. 

Ўзбекистонлик боксчи янги вазн тоифасидаги илк жангида мексикалик Кристиан Гомесга (22-2-2, 20 KO) қарши IBF Шимолий Америка минтақавий чемпионлик камари учун беллашди. 

10 раундлик баҳс тўлиқ давом этди ва унда рақибини 3 бор нокдаун ҳолатига туширган Ғиёсов очколар бўйича (99-88, 99-88, 98-89) ғалаба қозониб, камарни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам бунгача -64,86 кг вазнда рингга кўтарилиб, 12та ғалаба (9таси нокаут) қайд этганди.

Шунингдек, ушбу кечада ўзбекистонлик яна бир боксчи Элнур Абдураимов (9-0, 8 KO) ҳам ўз жангини ўтказди. 

Фото: Getty Images

-58,97 кг вазнда ҳаракат қиладиган Элнур кубалик Мануэль Корреани (11-1, 7 KO) кетма-кет нокдаунлардан сўнг 2-раунддаёқ нокаутга учратди ва рақибига илк мағлубиятни тақдим этиб, профессионал боксдаги ғалабали сериясини 9тага етказди.

Top