Спорт | 10:50 / 30.10.2021
22467
2 дақиқада ўқилади

Шаҳрам Ғиёсов жаҳон чемпионатини тарк этди, Ҳалоков давом этади

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон бокс жамоасининг яна бир номдор вакили юришини эрта тўхтатди.

29 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича ЖЧ—2021 нинг бешинчи кунги баҳслари доирасида яна икки ўзбекистонлик боксчи рингга чиқди.

-60 кг вазн тоифасида Абдумалик Ҳалоков македониялик Жасин Лямага қарши рингга кўтарилди. Учала раундда устунлик кўрсатган Ҳалоков ишончли ғалабага эришди (5:0) ва 1/8 финалга йўл олди.

Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

-71 кг вазн тоифасида Ўзбекистон вакили Шаҳрам Ғиёсов қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга қарши рингга кўтарилди. Шаҳрам қозоғистонлик боксчига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақани тарк этди.

Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

Маълумот учун, бу Шаҳрамнинг 4 йиллик танаффусдан сўнг ҳаваскор боксдаги илк жанги эди. Токио Олимпиадасидаги муваффақиятсизликдан кейин Сербиядаги турнир арафасида Ўзбекистон жамоаси таркиби янгиланиб, Ғиёсов ва Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов таркибга қайтарилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бокс жамоаси турнирга 13 нафар боксчи билан йўл олган. Бунгача 9 нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказганди. Ҳалоковдан ташқари, Асадхўжа Мўйдинхўжаев (иккита жанг), Саиджамшид Жаъфаров, Одилжон Аслонов, Лазизбек Муллажонов, Шаҳобиддин Зоиров ва Мадияр Саидраҳимов иштирокини давом эттирмоқда, Ҳасанбой Дўсматов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Миразизбек Мирзахалилов ва Шаҳрам Ғиёсов мусобақани эрта тарк этди.

30 октябрь куни рингга чиқадиган боксчиларимиз:

  • -48 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов - Рикки Несбитт (Ирландия) (16:10дан сўнг)
  • -80 кг: Одилжон Аслонов - Симоне Фиори (Италия) (19:00дан сўнг)
  • -63,5 кг. Мужибулло Турсунов - Тайга Иманага (Япония) (21:55дан сўнг)
  • -75 кг. Саиджамшид Жаъфаров - Юито Мариваки (Япония) (23:30дан сўнг)
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид