15:30 / 16.05.2022
17870
Реклама

“Асакабанк” дан MASTERCARD BUSINESS: нақд пулсиз, хавфсиз, барча тўловлар учун осон ва қулай

Фото: Асакабанк

“Асакабанк” АЖ ўз мижозларига нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг бошқа давлатларида ҳам барча қулайлик ва имтиёзларга эга хизматларни тақдим этишда давом этади. Шуни мамнуният билан маълум қиламизки, “Асакабанк” АЖ “Mastercard Business” халқаро пластик картасини 2001 йилдан буён амалиётга муваффақиятли жорий этиб келмоқда. Банкнинг юридик мижозлари “Mastercard Business” халқаро корпоратив картасидан қуйидаги мақсадларда фойдаланишлари мумкин:

- ходимларининг хорижий давлатларга хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни чет эл валютасида тўлаш; 

- ходимларининг хорижий давлатларга хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарида хорижий валютада нақд пул ечиш;

- Ўзбекистон Республикасидан ташқарида хорижий валютадаги вакиллик харажатларини тўлаш; 

- фаолиятига зид келмайдиган товарлар ва хизматлар учун интернет орқали тўловларни амалга ошириш (интернет орқали меҳмонхона хоналарини брон қилиш, веб ўқув курслари ва дастурларни сотиб олиш, интернет орқали реклама хизматларидан фойдаланиш ва ҳ.к.);

- Ўзбекистон Республикасида ҳаво йўллари, темирйўл ва тур операторларидан чипталар сотиб олиш имкони мавжуд.

“Matercard Business” халқаро пластик картасини чиқариш мутлақо бепул. 

“Mastercard Business” – юридик мижозлар учун кенг кўламли имкониятлар тақдим этиб, иқтисодий, ҳамкорлик ва меҳнат муносабатларида самарали ҳамда шаффоф муҳитни шакллантиришга ёрдам беради. Ўзбекистон ва дунё бўйлаб молиявий юмушларингизни биз билан нақд пулсиз, хавфсиз, осон ва тез ҳал этинг!

Мастерсард Business – ушбу карточка юридик шахслар учун мўлжалланган бўлиб, дунёнинг барча давлатларида Mastercard белгиси бор савдо – хизмат кўрсатиш нуқталарида ва интернет сайтларида 3D Secure хизмати ёрдамида электрон тўловларни амалга ошириш имконини беради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида Mastercard белгиси мавжуд банк ва банкоматлар орқали нақд пул ечиш мумкин.

Бугунги кунга келиб Mastercard тўлов тизими 210 та давлатда мавжуд бўлиб, 30 000 дан зиёд банкларни қамраб олган.

 Реклама ҳуқуқи асосида

Top