Ўзбекистон | 18:59 / 22.05.2024
6897
3 дақиқада ўқилади
Реклама

“Асакабанк" халқаро бизнес форумда "Йил бренди" мукофотини қўлга киритди

Фото: Асакабанк

“Асакабанк” АЖ жорий йил 18-19 май кунлари бўлиб ўтган “Makon Marketing Forum” VI халқаро бизнес-форуми доирасида “Молия.банклар” йўналиши бўйича “Йил бренди 2023” мукофоти билан тақдирланди.

“Йил бренди 2023” мукофоти истеъмолчилар ўртасида очиқ ҳамда оммавий овоз бериш натижаларига кўра берилади. Ушбу мукофот сўнгги бир йиллар ичида Ўзбекистонда катта муваффақиятларга эришган ҳамда истеъмолчилар ишончи ва содиқлигини қозонган брендларга берилади. 

“Йил бренди” мукофотини ўтказишдан асосий мақсад ички бозорда фаолият юритаётган энг яхши маркетинг ҳамжамоати, экспертлар ва компанияларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, мамлакатимизда тадбиркорлик, маркетинг ва реклама хизматлари инфратузилмасини ривожлантиришдан иборат.

Асакабанк Ўзбекистондаги йирик банклардан бири бўлиб, кенг кўламли банк-молия хизматларини тақдим этади. Ишончли ва сифатли хизматларни тақдим этишни мақсад қилган Асакабанк жисмоний ва юридик мижозларнинг эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган. Банк фойдаланувчиларга истеъмол ва ипотека кредитларидан тортиб, инвестиция имкониятлари, омонат ва қулай “Асакабанк” мобил иловаси орқали илғор масофавий банк хизматларига қадар турли маҳсулотларни таклиф этади.

Асакабанк илк бор “Молия.банклар” номинацияси бўйича “Йил бренди – 2023” мукофоти учун ўтказилган оммавий овоз беришда иштирок этди. Танловда 300 га яқин компания 25 турдаги номинация бўйича қатнашдилар. Ғолибларни аниқлаш жараёни Telegram ботда очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилди ва бунда 350 мингдан ортиқ истеъмолчилар овоз беришди.

Асакабанк 10 мингдан ортиқ – рекорд натижа билан овоз тўплаган ҳолда номинация бўйича банклар орасида муносиб биринчи ўринни эгаллади ва “Йил бренди – 2023” мукофоти билан тақдирланди. Банк ўз бренди учун овоз берган ва ҳар куни ўз хизматларини танлаган барча мижозларига чуқур миннатдорчилик билдиради.

Асакабанк ҳар доим ўз мижозларига энг яхши молиявий ечим ва хизматларни таклиф қилишга интилади. Асакабанк албатта, ўз мижозларининг ҳаётини осонроқ ва қулайроқ тарафга ўзгартираётган маҳсулотларни таклиф қилиш имкониятидан фахрланади. Банкнинг вазифаси ҳар бир мижознинг молиявий фаровонлиги ва муваффақиятини оширишдан иборат. Асакабанк олдида ҳали кўплаб режалар ва улкан мақсадлар турибди. Асакабанк ўз мижозларининг эҳтиёжларини кутилгандек қондириш ва унданда зиёда қилиш учун ривожланиш ва инновацияларни татбиқ қилишни давом эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 

Банкнинг барча маҳсулотлари билан asakabank.uz веб-сайти орқали ёки 1152 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб танишишингиз мумкин.

Асакабанк билан молиявий келажагингиз ишончли қўлларда!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид