Жамият | 16:00 / 16.05.2024
3087
2 дақиқада ўқилади

Асакабанк учинчи маротаба Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди

Арманистонда бўлиб ўтган форумда Асакабанк учинчи бор Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) томонидан тақдирланди.

14 май куни Арманистоннинг Ереван шаҳрида бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 33 йиллик йиғилиши ҳамда бизнес-форумида Асакабанк энг фаол эмитент банк дея тан олинди. Банк бу эътирофга 3-марта сазовор бўлмоқда. Асакабанк 2019 йилда ЕТТБнинг савдони молиялаштириш дастурига қўшилган.

Қисқа муддат ичида бутун мамлакат бўйлаб савдо операцияларини амалга оширишда ўзининг тўлиқ салоҳиятини намойиш этишга муваффақ бўлган банк 2019 ва 2022-йилларда ҳам Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банки сифатида тақдирланган эди.

Банк савдони молиялаштириш бўйича ўз стратегиясини янгилаган ва дунёнинг етакчи молия институтлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Бугунги кунда савдони молиялаштириш йўналиши Асакабанкнинг 2024 йил қабул қилинган янги стратегиясида ҳам алоҳида ўрин тутган бўлиб, бу ўз навбатида мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қуватлаш йўлида олиб борилаётган сай-ҳаракатлар билан ҳамоҳанг.

Маълумот учун, Асакабанк ушбу йўналишда PMorgan Chase Bank, Citi Bank, Deutsche Bank, SMBC, Commerzbank AG, LBBW, DZ bank, Natixis, Mashreq bank ҳамда Oddo BHF каби етакчи жаҳон молия институтлари ва банклари билан ҳам ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид