Ўзбекистон | 07:55 / 18.05.2022
4438
2 дақиқада ўқилади

Арбитраж судида кўрилаётган даъвони таъминлаш чоралари иқтисодий суд томонидан кўрилиши мумкин

Фото: Fotolia

“Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонун қабул қилингани муносабати билан Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, кодексга арбитр тушунчаси киритилиб, арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар, жумладан, арбитрни тайинлаш, арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар муҳокамаси кўрилиши белгиланди.

Арбитрлар, арбитраж таркиби томонидан тайинланган экспертлар, арбитраж муассасасининг ходимлари, ҳакамлик судьялари – арбитраж ёки ҳакамлик муҳокамаси давомида ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида гувоҳ сифатида чақирилиши ва сўроқ қилиниши мумкин эмаслиги белгиланди.

Эндиликда арбитраж судида кўрилаётган даъвони таъминлаш чоралари арбитраж муҳокамаси тарафининг аризасига кўра иқтисодий суд томонидан кўрилиши мумкин.

Қонун билан арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишларни юритиш тартиби белгиланди.

Шунингдек, қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг 2 баравари (540 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.

Мавзуга оид