Мотивацион постерлар ва бўш кўчалар. Шимолий Корея коронавирусга қарши қандай курашяпти?
Шимолий Корея коронавирус аниқланганини расман тан олгач, мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилинган. Бу вазиятда ёпиқ мамлакатда озиқ-овқат ва дори-дармон танқислиги кузатилиши эҳтимоллари ҳақида тахмин қилинди, бироқ аниқ маълумотлар етарли эмас. Суратлар эса КХДР ҳозир бутунлай локдаунга кирганини, кўчаларга мотивацион баннерлар илинганини кўрсатади.
12 май куни Шимолий Корея ҳукумати Пхеньянда коронавируснинг “омикрон” вариантига чалиниш билан боғлиқ илк ҳолатлар аниқланганини хабар қилди – коронавирус 8 май куни тест топширган одамларда аниқланган.
Шундан кейин бутун мамлакатда “максимал фавқулодда ҳолат” жорий этилиб, локдаун эълон қилинди. Бундан ташқари, мамлакатда апрел ойидан бошлаб номаълум безгак ҳам тарқалган.
Reuters агентлиги Шимолий Кореяда коронавирус билан кураш қандай кечаётгани ҳақида фотосуратларни жамлади. Суратларда Шимолий Корея кўчалари бўм-бўш экани, пандемияга қарши кураш тасвирлари акс этганини кўриш мумкин.
Мамлакатнинг анча пайтдан буён ёпиқлиги, озиқ-овқат ва тиббий буюмлар танқислиги сабаб 25 млн аҳолининг ҳаёти хавф остида қолиши мумкинлиги, бундай вазиятда Шимолий Корея дунёга очилиши мумкинлиги проноз қилина бошланди.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин армиянинг ҳарбий-тиббий хизматини дорихоналарни зарур дори-дармонлар билан узлуксиз таъминлашга жалб қилишни буюрган.
Шимолий Корея тиббиёт ходимлари дарё, кўллар, маиший оқова сувларини ҳам коронавирусга қарши синовдан ўтказаётгани хабар қилинди.
Мамлакатда апрелдан бери иситма билан оғриган беморлар сони 3,2 млнга етган, 69 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Мавзуга оид
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
20:15 / 27.10.2024
Украинага қарши жангга ташланган КХДР аскарлари: экспертлар қандай фикрда?
15:07 / 25.10.2024
Ветнамдан Эронгача: Шимолий Корея қачон ва кимларга урушда ёрдам берган?
16:31 / 18.10.2024