Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларни демаркация қилиш масалаларини кўриб чиқди
Хўжандда Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳлари йиғилиши бўлиб ўтди.
Sugdnews хабарига кўра, учрашув 9—14 июнь кунлари бўлиб ўтган, унда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасининг демаркация чизиғини лойиҳалаш масалалари муҳокама қилинган.
«Учрашув дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди. Тадбир якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди», — дейилади нашр хабарида.
Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 1332,9 километрни ташкил этади, шу жумладан қуруқликдаги чегараси – 1227,98 километр, сув (дарё) – 105 километр.
Бугунги кунга қадар Тожикистон-Ўзбекистон чегараси 2002 йил 5 октябрдаги келишув ва 2018 йил 9 мартдаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома асосида тўлиқ делимитация қилинди, чегарани демаркация қилиш ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
09:30 / 28.10.2024
Брянск губернатори чегарани ёриб ўтишга уриниш ҳақида маълум қилди
08:10 / 24.10.2024