07:28 / 18.06.2022
6244

«Ҳудудий электр тармоқлари» электр энергияси учун тўловлардаги эҳтимолий узилишлар ҳақида огоҳлантирди

2022 йил 17 июнь соат 21:00 дан 20 июнь соат 22:00 гача электр энергияси бўйича биллинг тизимида профилактик ишлар олиб борилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, бунда «Ҳудудий электр тармоқлари» томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсад қилинган. 

Билдирилишича, мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисобрақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин.

“Шу билан бирга, истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар тармоқдан автоматик тарзда ажратилмаслигини эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.

Top