Европарламент 10 минг евродан ортиқ миқдордаги нақд тўловларни тақиқлади
Пул ювишга қарши янги қоидалар, хусусан, ҳашаматли товарлар савдоси, футбол клубларига хайрия ва криптовалюта операциялари устидан назоратни кучайтиради.

Фото: Burkhard Schubert/Future Image/IMAGO
Европа парламенти пул ювишга қарши кураш чора-тадбирлари доирасида 10 минг евродан ортиқ нақд пул тўловларини тақиқлаш учун овоз берди. 24 апрел, чоршанба куни Европарламент депутатлари миллий қонунчиликдаги бўшлиқларни ёпиш учун мўлжалланган пул ювишга қарши умумевропа қоидаларини жорий этишни қўллаб-қувватлади.
Йирик нақд пул операцияларини тақиқлашдан ташқари, янги қоидалар ҳашаматли товарлар сотувчиларидан ўз мижозларининг шахсини текширишни ва шубҳали операциялар ҳақида ҳокимиятга хабар беришни талаб қилади. Қоидаларнинг қатъийлаштирилиши, жумладан, заргарлик буюмлари, ҳашаматли автомобиллар, шахсий самолётлар ва яхталар савдосига таъсир кўрсатади.
«Бавария» ёки Дортмунднинг «Боруссия» каби бой футбол клублари ҳам янги регламентга бўйсунади. Учинчи мамлакатлардан кўп миллиард долларлик сармоялар профессионал футболда кўп учрайди ва шунинг учун Европада пул ювиш учун эҳтимолий вариант ҳисобланади.
ЕИнинг пул ювишга қарши кураш бошқармаси Франкфурт-Майнда жойлашади
Бундан ташқари, расмийлар криптовалюталар билан операцияларни ва 50 миллион евродан ортиқ активлари бўлган ўта бой одамларнинг банк операцияларини синчковлик билан кузатиши талаб этилади. Акцияларнинг камида тўртдан бирига эга бўлган компания эгалари бутун Европа Иттифоқида рўйхатдан ўтиши керак. Бу чоралар, хусусан, россиялик олигархларни Европа Иттифоқи санкцияларини четлаб ўтиш имкониятидан маҳрум этишга қаратилган.
Янги қоида 2029 йилда кучга кириши керак. Мувофиқлик учун жавобгарлик штаб-квартираси Франкфурт-Майнда жойлашган янги Европа пул ювишга қарши кураш бошқармаси (Anti Money Laundering Authority, AMLA) билан келишилган ҳолда миллий ҳокимият органларига юкланади.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Жаҳон | 22:37
-
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди
Жаҳон | 22:01
-
Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари
Жаҳон | 21:53
-
Blue Origin капсуласи 6 нафар турист билан суборбитал парвозни амалга оширди
Жаҳон | 21:48
Мавзуга оид

14:57 / 12.06.2025
“Марказий Осиё кучли бўлиши керак” – Европарламент депутати

11:30 / 08.04.2025
Рақобат қўмитаси автотураргоҳлардаги ноқонуний тўловлар ҳақида хабар беришга чақирди

15:36 / 20.03.2025
21−22 март кунлари электр энергияси учун онлайн тўлов қилишда узилишлар бўлади

22:55 / 13.03.2025