Германия 2015 йилги G7 саммити бўйича махфий ҳужжатлар сизиб чиқишини текширмоқда
Немис расмийларининг фикрича, сўл экстремистик қарашлар тарафдорлари билан боғлиқ портал 2015 йилда «катта еттилик» саммитида хавфсизликни таъминлаш бўйича полициянинг махфий материалларини эълон қилган.
Германия канцлери Олаф Шольц бошчилигида 26-28 июнь кунлари Бавариянинг Элмау саройида бўлиб ўтадиган G7 саммити бошланишидан бироз олдин Германия полициясининг 2015 йилда худди шу саройда бўлиб ўтган «катта еттилик» саммитини ташкил этишга оид махфий ҳужжатлари эълон қилинди. 19 июнь, якшанба куни эрталаб улар Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси (BfV) фикрича, сўл экстремистик қарашлар тарафдорлари билан боғлиқ сайтда эълон қилинди.
Bayerische Rundfunk ҳуқуқий радиоси биринчи бўлиб махфий ҳужжатларнинг сизиб чиқиши ҳақида хабар берди. Айни пайтда, хавфсизлик идораларидаги бир қанча манбалар Dpa агентлигига уларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади. Полиция воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.
Журналистларнинг таъкидлашича, гап ҳибсга олиш бўйича кўрсатмалар, полиция машиналарининг хавфсизлигини таъминлаш ва деэскалация тушунчаси ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, айрим юқори мартабали полиция ходимларининг мобил телефон рақамлари, шунингдек, полиция томонидан фойдаланиладиган рақамли алоқа каналлари ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.
Бу маълумотларни интернетда биринчи бўлиб ким эълон қилгани номаълумлигича қолмоқда. 2015 йилда «катта еттилик» саммитида хавфсизликни 18 минг полициячи кузатиб борган.
Бавария ички ишлар вазири Йоахим Херрман маълумотлар сизиб чиққанини изоҳлар экан, полиция ушбу ҳолат ҳозирча бу йилги саммит хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатмайди деб ҳисоблаётганини маълум қилди.
2022 йилда Германия Буюк Британия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Японияни ўз ичига олган «катта еттилик» саммитига раислик қилади. Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг сўзларига кўра, Берлин раислиги давридаги марказий масалалардан бири иқлим ўзгариши муаммосини ҳал қилиш бўлади.
Мавзуга оид
10:50 / 26.10.2024
G7 Киевга РФ активларидан маблағ ажратиш тартибини ҳал қилди
11:10 / 25.10.2024
G7 давлатлари Украинага 50 млрд доллар ажратиш мажбуриятини олди
12:50 / 24.10.2024
Зеленский G7'га Украинага кўп миллиардлик ёрдам учун миннатдорчилик билдирди
09:00 / 21.10.2024