18:55 / 20.06.2022
9304

ЕИ Қрим аннексияси сабабли Россияга қарши киритилган санкцияларни бир йилга узайтирди

2014 йилда Қрим ва Севастопол аннексияси сабабли Россияга қарши санкциялар киритилганди.

Фото: AP

Европа иттифоқи кенгаши Қрим яримороли аннексияси сабабли Россияга қарши киритилган санкцияларнинг амал қилиш муддатини яна бир йилга узайтирди. ЕИ кенгаши матбуот хизматининг маълум қилишича, чеклов чоралари 2023 йил 23 июнгача амал қилади.

Санкциялар пакетига хусусан, маҳсулотлар импорти ва экспортига чекловлар киритилган, Европа компанияларига Қрим портларига круиз саёҳатлари уюштириш ва яриморолда туристик хизматлар кўрсатиш , инвестиция киритиш ҳамда нефт ва газ қазиб олиш ва ишлаб чиқариш фаолиятини олиб бориш тақиқланган.

Қрим ва Севастопол бўйича санкциялар 2014 йил ёзда қабул қилинганди.

2014 йил мартида Қримда референдум ўтказилиб, унинг натижаларига кўра яриморол Россиянинг ҳудудий қисмига, Севастопол эса федерал аҳамиятдаги шаҳрига айланган. Бу референдум натижаларини Украина ва халқаро жамоатчилик тан олмайди.

Top