Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи суди Усмонов синглисининг санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги даъвосини рад этди
Гулбаҳор Исмоилова Европа Иттифоқи судидан ўзига нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилишни сўраган эди.
Европа Иттифоқи суди USM Holding асосчиси, россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилованинг ўзига нисбатан Европа санкцияларини бекор қилиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантирмади. Бу ҳақда РБК ёзди.
Суд қарорида айтилишича, Исмоилова гинеколог бўлиб, уч мамлакат фуқаролигига эга – Россия, Ўзбекистон ва Кипр. У 2022 йил 8 апрелда Алишер Усмоновнинг синглиси сифатида Европа Иттифоқи санкциялари остида қолган.
Алишер Усмонов ҳам ўша йилнинг феврал ойида санкцияларга учради. У, шунингдек, санкциялар рўйхатига киритилишига эътироз билдирган, аммо Европа Иттифоқи суди унинг даъвосини рад этган эди.
Қарорда айтилишича, Усмонов активларини «билвосита» Исмоиловага топширган, хусусан, ҳужжатда «Дилбар» яхтасига ишора қилинган.
Суд Исмоиловага нисбатан қўйилган чекловларни номутаносиб деб ҳисобламади ва даъвони қаноатлантирмади. Энди ютқазган томон барча суд харажатларини тўлаши керак.
Алишер Усмоновнинг вакили суд қарорига изоҳ бермади.
Мавзуга оид
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
08:33 / 05.06.2026