Ўзбекистон | 07:59 / 01.07.2022
13480
1 дақиқада ўқилади
Мактабларда таълим бераётган ўқитувчиларнинг неча фоизи олий маълумотга эга экани айтилди
Мактабларда таълим бераётган ўқитувчиларнинг 90,1 фоизи олий маълумотга эга. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2021-2022-ўқув йили бошига республикадаги умумтаълим муассасаларида жами 510 046 нафар ўқитувчилар фаолият юритмоқда.
Қайд этилишича, жами ўқитувчиларнинг 53,1 фоизи қишлоқ мактабларида ва 46,9 фоизи шаҳар мактабларида фаолият юритиб келмоқда.
Умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган жами ўқитувчилардан:
- ўрта махсус маълумотлилар – 9,9 фоизни;
- олий маълумотлилар – 90,1 фоизни ташкил қилади.
Республикада умумтаълим муассасаларида битта ўқитувчига ўртача 12 нафар ўқувчи тўғри келмоқда.
Бундан олдин Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари кўпроқ қайси хорижий тилни ўрганаётгани очиқланганди.
Мавзуга оид
15:21 / 24.07.2023
Мактаб ўқитувчиларига 7,8 млрд сўмлик таътил пуллари ундириб берилди
07:31 / 14.07.2023
Янги ишга кираётган хорижий тил ўқитувчиларига B2 даражадаги сертификат мажбурий бўлади
18:39 / 27.06.2023
Ўқитувчиларнинг таътили 56 кун этиб белгиланди
20:40 / 22.06.2023