Германия Лавровни уруш бўйича баёнотлари учун танқид қилди
Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербокнинг сўзларига кўра, Россия ташқи ишлар вазирининг баёнотлари «Россия раҳбариятининг Украинанинг ўз тақдирини демократик йўл билан ўзи белгилашига нисбатан чуқур нафратини яна бир бор кўрсатди».
Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок Россия расмийларини Украинани бутунлай ўзига бўйсундиришга уринаётганликда айблади. «Энди ҳеч ким Россия Украина ва унинг халқини тўлиқ бўйсундиришдан бошқа нарсани ўйламаётганини даъво қилолмайди», деди сиёсатчи 26 июль, сешанба куни Прагада чехиялик ҳамкасби Ян Липавский билан учрашувда. Унинг сўзларига кўра, Лавровнинг аввалроқ Россия «Украинага халққа қарши ва тарихга қарши режим»дан халос бўлишига ёрдам бериши ҳақидаги баёнотлари «Россия ҳукуматининг Украинани демократик йўлига нисбатан чуқур нафрат даражасини яна бир бор кўрсатди».
Анналена Бербок Прагада чехиялик ҳамкасби Ян Липавский билан учрашди. Музокаралар мавзуси Германия қуролларини Украинага етказиб бериш ва Чехия Швейцарияси миллий боғидаги ўрмон ёнғинларига қарши курашда халқаро ҳамкорлик масаласи бўлди.
Доиравий қурол етказиб бериш - ғарб қуролларини НАТОнинг арсеналида ҳали ҳам совет иттифоқи томонидан ишлаб чиқарилган ҳарбий техника мавжуд Шарқий Европадаги ҳамкорларига бериш, бу улар Украина армиясига Россия тажовузини қайтариш мақсадида етказиб бераётган қуроллари эвазига амалга оширилади.
Бербокнинг қайд этишича, аввалроқ Прага билан бошланган бу жараён «яхши кетмоқда». Германия вазирининг сўзларига кўра, Чехия аллақачон Украинага қуроллар етказиб берди. Ҳозирги вақтда «немислар томонидан етказиб беришни саноат ёрдамида қандай тўлдириш тўғрисида» шартнома ишлаб чиқилмоқда», — деди Германия ТИВ раҳбари. Ҳозирги вазиятда керакли қуролларни оддийгина олиб чиқиб кетиб бўлмайди, дея тушунтирди вазир.
Айни пайтда, Германиядан Украинага танкларни тўғридан тўғри топшириш режалаштирилмаган, дея таъкидлади Германия ташқи сиёсат идораси раҳбари. «Биламизки, бизда тўғридан тўғри етказиб бериш учун етарли захира йўқ», деди Бербок. Унинг сўзларига кўра, мавжуд схеманинг асосий қиймати унинг самарадорлигидир. «Биз бошқа таъминот жараёнлари ҳам ишлашига ишонч ҳосил қилишимиз керак», дея қўшимча қилди у. Худди шундай жараён Берлиннинг бошқа ҳамкорлари, масалан, Полша билан ҳам кўзда тутилган.
Анналена Бербок ушбу доиравий таъминот жараёни бўйича аввалроқ нисбатан босиқ позицияда эди.
Лавровнинг Киевдаги гўёки «халққа қарши» тузум ҳақидаги изоҳи 24 июль куни Қоҳирада Араб давлатлари лигасининг доимий вакиллари билан учрашуви чоғида билдирилди. Вазирнинг таъкидлашича, РФ «яхшироқ нарсага» лойиқ бўлган «Украина халқига ачинади».
Украина билан урушда Москва томонидан расман эълон қилинган мақсадлар кўп марта ўзгарган. Хусусан, уч ойдан камроқ вақт олдин Россия дипломатияси раҳбари Россиянинг вазифаси Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш эканини ва Кремль Киевда ҳокимиятни ўзгартиришга интилмаётганини билдирганди.
Тўлиқ миқёсли босқин бошланганидан сўнг дарҳол РФ президенти Владимир Путин Москва «Украинани демилитаризация ва денацификация қилишга интилади» деган версияни айтди.
Мавзуга оид
15:30 / 04.11.2024
Лавров: Зеленскийнинг «режаси» ва «формуласи» Европани тинчликка яқинлаштирмайди
12:50 / 02.11.2024
Лавров Украинада уруш бошланганидан бери илк бор Евроиттифоққа боради
10:30 / 02.11.2024
Лавров Туркияни Украинага қурол етказиб бергани учун танқид қилди
19:09 / 26.10.2024