Ўзбекистон IT хизматлари экспортини 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Astrum академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқот қилмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, хорижий ҳамкорлар билан бирга мактаб, лицей, коллеж, техникум ва олийгоҳларда ўқувчи ва талабаларнинг IT кўникмаларини шакллантириш бўйича “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Президент бу дастур келгусида ҳам давом эттирилишини айтди.
"Келгуси беш йилда мамлакатимиз IT хизматлари экспортини 1 миллиард долларга етказишни режа қилганмиз.
Агар ёшларни IT касбларга ўқитишни тўғри йўлга қўйсак, уларни сифатли инфратузилма, компьютер ва кафолатли буюртма билан таъминласак, албатта, бу маррага бемалол эришамиз", деди давлат раҳбари.
Президент IT касбларни эгаллаш ёшлар ўртасида трендга айланганини таъкидлаган.
Рақамларга кўра, бугунги кунда IT паркларда 14 минг нафар ёш юқори даромадли иш жойлари билан таъминланди. Шу билан бирга, ўзини ўзи банд қилган IT мутахассислари сони йил бошидан буён 2,5 баробарга ўсиб, 43 мингга етди.
2022 йилнинг ўзида мамлакатда 134 та янги, жумладан, 50 та хорижий IT компания ташкил этилди, экспортчи корхоналар сони эса 2 бараварга ошди. Сўнгги уч йилда мобил интернет нархи 9 бараварга арзонлашди ва Ўзбекистон халқаро рейтингда 15-ўринга кўтарилди (68-ўриндан). IT хизматлари ҳажми ва экспорти бир неча баробарга ўсди.
Мавзуга оид
14:37 / 13.11.2024
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
13:50 / 13.11.2024
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон раҳбарлари "яшил” энергияни узатиш лойиҳасига старт берди
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
20:26 / 12.11.2024