11:07 / 02.08.2022
6488

Республика бўйича 60 та талабалар турар жойини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда - ОТВ

1 август ҳолатига кўра, ДХШ асосида 20 800 ўринли талабалар турар жойи қуриш бўйича 39 та лойиҳа устида иш олиб борилган.

АОКАда ўтказилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов талабаларни турар жой билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Талабалар турар жойларини давлат хусусий шериклик асосида барпо этиш бўйича 2022 йилда олий таълим муассасаларида жами 18 800 ўринли 47 та талабалар турар жойини барпо этиш белгиланган.

Билдирилишича, бугунги кунда республика бўйича жами 30 890 ўринли 60 та талабалар турар жойини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Давлат-хусусий шерикликдан ташқари бўлган ётоқхоналар қурилиши лойиҳалари доирасида жами 10 090 ўринли 21 та ётоқхона қурилиши амалга оширилмоқда. 

Айни дамда республикада жами 16 050 ўринли 30 та лойиҳада қурилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда, дейилади вазирлик хабарида.

 

Top