Олимпиадада 135 та ОТМ иштирок этиб, шулардан энг кучли 50 та ОТМ жамоалари (550 нафар талаба) 4 кун (17-20 декабрь) давомида мусобақанинг республика босқичида 6 та йўналишда - “Заковат”, “Брейн-ринг”, “Эрудит-квартет”, “Шахсий ўйин”, шахмат ва шашка ўйинлари бўйича беллашув олиб борди ва “Брейн-ринг”дан ташқари барча йўналишларда ғолиблар номига ойдинлик киритилди.

Тақдирлаш маросими доирасида “Брейн-ринг” ўйини финалини ўтказиш ҳамда барча йўналишларда ғалаба қозонган талабаларни тақдирлаш, шунингдек умумжамоа ҳисобида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган ОТМга президент совғасини топшириш режалаштирилган.