Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ота-оналарнинг ҳар қандай ёшдаги фарзандлари контракти учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади
Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-891-сон, 28.12.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Huquqiy axborot телеграм-канали хабар бермоқда.
Солиқ кодексига солиқ ҳисоботларини 3 йил бут сақлашга оид ўзгартириш киритилган (илгари 5 йил эди).
Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланди (қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно):
- солиқ тўловчи ҳудудига кириш;
- солиқ тўловчи ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш;
- солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
- солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.
Эндиликда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун 3 йил ичида жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак, 3 йилдан кейин шахс ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас (илгари 5 йил эди).
Ота-оналар ҳар қандай ёшдаги фарзандларининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиши учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади.
Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.
Ушбу қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
17:44 / 25.05.2026
Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати узайтирилди
09:22 / 15.05.2026
Педагоглар фарзандлари учун контрактга 30 фоизлик чегирма берилиши мумкин
20:00 / 19.04.2026
Солиқ декларацияси тақдим этган 728 нафар хонанда жами 4,7 млрд сўм даромад топгани маълум бўлди
10:00 / 29.03.2026